Дунё янгиликлари

Буюк Британия аҳолиси Бош вазир Борис Жонсоннинг маошини камайтиришни талаб қилмоқда

Чоп этилди Iyun 24, 2020 Буюк Британия аҳолиси Бош вазир Борис Жонсоннинг маошини камайтиришни талаб қилмоқдаda fikr bildirishni o'chirish

Британияликларнинг аксарияти (75%) коронавирус пандемияси даврида мамлакат бош вазири Борис Жонсоннинг ўз иш ҳақини қисқартиришини ёқлаб овоз беришди, деб ёзади «Daily Mail» ўтказилган сўровнома натижаларига таяниб.

Қайд этилишича, британияликлар Жонсон нафақат ўзининг, балки бошқа катта вазирларнинг ҳам маошларини 10 фоизга камайтиришини хоҳлашмоқда.

Таъкидланишича, овоз берганларнинг 13 фоизигина Бош вазирнинг иш ҳақини камайтирмаслик учун овоз берган. Респондентларнинг 11 фоизи эса жавоб беришдан бош тортишган.

“Британияликларнинг тўртдан уч қисми Борис Жонсоннинг Лондон мэри Содиқ Хонга тақлид қилишини ҳамда йиллик маошини 15 минг фунтов стерлингга қисқартиришини исташмоқда”, деб ёзади газета.