Дунё янгиликлари

Қирғизистон президенти ўз-ўзини яккалаш тартибига ўтади

Чоп этилди Iyun 24, 2020 Қирғизистон президенти ўз-ўзини яккалаш тартибига ўтадиda fikr bildirishni o'chirish

Қирғизистон президенти Сооронбай Жеэнбеков Москвадан қайтгач, фаолиятини ўз-ўзини яккалаш режимида давом эттиришга қарор қилди. Бунга мамлакат делегацияси таркибидан ўрин олган шахслар танасида COVID-19 вируси аниқлангани сабаб бўлган. Ушбу маълумотни «РИА Новости» ахборот агентлиги Қирғизистон етакчиси матбуот хизмати хабарига таяниб тарқатган.
Бугун Қирғиз Республикаси раҳбари Москвада Ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан ташкил этилган тантаналарда бевосита қатнашмасликка қарор қилди, чунки тадбир арафасида қўшни мамлакат делегациясининг икки нафар аъзосида COVID-19 аломатлари аниқланган.
Аввал хабар қилинганидек, белгиланган тартиб-қоидаларга мувофиқ, президент ва унга ташриф давомида ҳамроҳлик қилган шахслар Москвага етиб келишлари билан коронавирусга тест топширишган. Президент аппарати Ташқи сиёсат бўлими мудири Дониёр Сидиқов ва қўриқлаш хизматининг бир ходимида таҳлил натижаси мусбат чиққан. Шундан сўнг Президент Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган маросимда иштирок этмасликни маъқул топган. Давлат раҳбари матбуот хизмати қайд этишича, бундай вазиятда Қирғизистон етакчисининг парадда қатнашиши «тадбирда иштирок этаётган бошқа шахсларга нисбатан масъулиятсиз қадам» сифатида баҳоланиши мумкин эди.
«Президент ва унга ҳамроҳлик қилганлар Бишкекка қайтганларидан кейин таҳлил натижалари мусбат чиққан шахсларга нисбатан белгиланган тартиб-қоидалар доирасида барча чоралар кўрилади – улар 14 кунлик карантинга ўтказилади. Президент ва бошқа барча ходимларга нисбатан таҳлил натижалари аён бўлгунга қадар, аниқроғи, тахминан уч кун ўз-ўзини яккалаш тизими жорий этилади», – дея таъкидланган баёнотда.
ЎзА