Дунё янгиликлари

Apple, Google ва Microsoft раҳбарлари АҚШ ҳукуматининг меҳнат визаси бўйича қабул қилган қароридан норози эканини айтишмоқда

Чоп этилди Iyun 24, 2020 Apple, Google ва Microsoft раҳбарлари АҚШ ҳукуматининг меҳнат визаси бўйича қабул қилган қароридан норози эканини айтишмоқдаda fikr bildirishni o'chirish

Гап H1-B, H-4 и H-2B ишчи визалари ҳамда L ва J визаларининг бир қанча тоифалари йил охиригача тўхтатилгани ҳақда бормоқда.
Apple корпорацияси раҳбари Тим Кук АҚШ маъмуриятининг ишчи визаларни беришни тўхтганидан ҳафа эканини яширмади. У бу борадаги фикрини сешанба куни Twitterда баён этди.
“Бизнинг халқимиз иммигрантлардан ташкил топган, Apple ҳар доим улардан куч олган. Тараққиёт у ёки бусиз кечмайди. Мен ушбу хабардан жуда хафаман”, – дея таъкидлади корпорация раҳбари.
Google компаниясининг бош директори Сундар Пичаи эса ўзининг Twitterида иммигрантларнинг Америка иқтисоди ва муваффақиятларига, юқори технологияларда дунёда етакчи мамлакатга айланишига қўшган ҳиссасини юксак баҳолади. Пичаи ҳам Дональд Трамп маъмуриятининг ушбу қароридан норози эканини яширмади.
Microsoft корпорацияси президенти Брэд Смит, Salesforce бош директори Марк Бениофф, Tesla ва SpaceX раҳбари Илон Маск ҳам шу фикрда эканлигини таъкидлашган. Twitter компанияси АҚШ маъмуриятининг ушбу қарорини америка иқтисодиётининг рақобатбардошлигига зиён келтиради, деди.
АҚШ президенти Дональд Трамп душанба куни бир нечта тоифадаги ишчи визаларини йил охиригача тўхтатиш ҳақидаги кўрсатмани имзолади. Оқ уй матбуот хизматининг маълум қилишича, ушбу ҳужжат H1-B, H-4 ва H-2B, L ҳамда J тоифалардаги визаларга тегишли. Бундан ташқари, янги грин-карталар ҳам 31 декабргача берилмайдиган бўлди.
Пандемия туфайли АҚШда ишсизлик даражаси 13,3 фоизга кўтарилиб кетди.