Пазандалик

Нонуштага тухум ва кўкатли тортилья

Чоп этилди Iyun 25, 2020 Нонуштага тухум ва кўкатли тортильяda fikr bildirishni o'chirish

Бунинг учун қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:

  • Тухум — 6 дона
  • Картошка — 2 дона
  • Пиёз — 1 дона
  • Сариёғ— 50 гр
  • Ўсимлик ёғи — 50 мл
  • Кўкатлар
  • Туз, мурч

Тайёрланиш жараёни:

  • Картошкани юпқа думалоқ шаклда тўғранг.
  • Товага ўсимлик ёғи ва сариёғни аралаштиринг.
  • Товага думалоқ қилиб тўғралган пиёзни солинг.
  • Картошкани ҳам қўшиб қовуринг.
  • Алоҳида идишга тухум, туз ва мурч, кўкат қўшиб аралаштиринг.
  • Аралашмани картошка устига қўшинг ва олов устида 5 дақиқа ушланг.
  • 180 даража қизиган печга товани 5 дақиқага қўйинг.
  • Таомни салат ва зайтун билан истеъмол қилиш тавсия қилинади.

Ёқимли иштаҳа!

Узум уз!