Мақолалар

Пайғамбар алайҳиссалом ҳақида айтилган ҳақоратларга ҳайвонлар чидамайди

Чоп этилди Iyun 25, 2020 Пайғамбар алайҳиссалом ҳақида айтилган ҳақоратларга ҳайвонлар чидамайдиda fikr bildirishni o'chirish

Ҳайвонлар ҳам пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламни ортидан бўлса-да,  ҳақорат қилишини кўтара олмас экан.

Насронийлар мўғул қабилаларига уларни насронийлик динига киритиш учун даъватчилар юборар эдилар. Хулокухон ўзининг насроний хотини Зафархотун сабабли уларга даъват йўлини очиб берарди.

Бир куни мўғулларнинг амирларидан бири насронийликни қабул қилгани сабабли уюштирган катта тантанага насронийларнинг бошлиқларидан бир жамоаси меҳмон бўлиб келди.

Насроний даъватчилардан бири Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни ортларидан сўка бошлади. Ўша ерда ов ити боғланиб турарди. Насроний даъватчи Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни сўкишни бошлаганда ит қаттиқ безовталаниб, вовуллай бошлади. Сўнгра насронийга ташланиб, уни қаттиқ тирнаб олди. Уни аранг итнинг панжасидан қутқариб олишди.

Шу ерда ҳозир бўлганлардан бири: “Итнинг бундай қилиши Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақида айтган гапинг учун бўлди”, деди. Насроний: “Йўқ, бу қайсар ит экан. Қўлим билан ишора қилаётганимни кўриб мени уради, деб ўйлади ва шунинг учун менга ташланиб қолди”, деди.

Сўнгра яна Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни баттар сўка бошлаган эди, Ит боғичини узиб юборди ва насронийнинг бўйнига ташланиб, унинг бўғзидан юлиб олди. Шу ондаёқ насроний ўлди. Бунинг сабабидан мўғуллардан қирқ мингтаси Исломни қабул қилишди.

Аллома ибн Ҳажар Асқалонийнинг “Ад-Дурарул камина” китобидан