Дунё янгиликлари

Волгоградда 10 нафар ўзбекистонлик талаба коронавирусга чалинди

Чоп этилди Iyun 26, 2020 Волгоградда 10 нафар ўзбекистонлик талаба коронавирусга чалиндиda fikr bildirishni o'chirish

Волгоград давлат аграр университетида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабаларда коронавирус инфекцияси қайд этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

Мамлакатимизнинг Ростов-Дон шаҳридаги Бош консулхонаси хабарига кўра, айни пайтда университет администрацияси билан алоқа ўрнатилиб, вазият назоратга олинган.

Касалликка чалинган 10 нафар талаба COVID-19 дан даволанишга ихтисослашган шаҳар шифохонасига ётқизилди.

Коронавирусга чалинган беморлар билан алоқада бўлган барча кишилар Волгоград давлат аграр университетининг талабалар турар жойи биносида карантинга олинган.