Сут ва ялпизли коктейл
Бунинг учун қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:
- оддий ёки ванилинли музқаймоқ — 150 гр;
- сут — 180 мл;
- ялпиз экстракти — 2-3 ош қошиқ (экстракт бўлмаса, майда тўғралган ялпиздан ҳам фойдаланишингиз мумкин);
- таъбга кўра шоколад урвоқлари.
Тайёрланиш жараёни:
- Музқаймоққа сут қўшинг.
- Миксерда аралаштиринг
- Ялпиз экстракти қўшинг.
- Аралаштиришда давом этинг.
- Стаканга солинг ва шоколад урвоқлари билан безанг.
Ёқимли иштаҳа!
Узум уз!