Хом гапга пишиқ жавоб: Заҳардан беринг
Туфайлий овқатланаётган одамлар олдига кириб борибди ва:
– Нима еяпсизлар? – деб сўрабди.
Улар Туфайлийнинг келганини ёқтирмай:
– Заҳар еяпмиз! – деб жавоб беришибди.
Туфайлий қўлини таомга чўзиб, татиб кўрибди ва:
– Сиз ўлсангиз, менга ҳам яшашнинг қизиғи йўқ! – дебди.
Оиз Қарнийнинг “Табассум қилинг” китобидан