Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг Мадинага ким ёмон ният билан келса, уни Аллоҳ таоло ҳалок қилиши ҳақида хабар берганлари
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади:
«Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Аллоҳим умматимнинг экинларига, боғ-роғларига ва шаҳарларига баракот бергин. Аллоҳим, албатта, Иброҳим Сенинг банданг ва дўстинг эди. Мен ҳам Сенинг банданг ва Расулингман. Иброҳим Сендан Макка учун (уни ҳаром қилишингни) сўради. Мен эса Сендан худди Иброҳим Макка учун сўраганидек Мадина учун (уни ҳаром қилишингни) сўрайман. Албатта, фаришталар Мадинани ҳар тарафдан ҳимоя қилади. Мадинага ҳеч қандай вабо ва Дажжол яқинлашмайди. Ким унинг аҳлига ёмонликни хоҳласа, уни Аллоҳнинг Ўзи йўқотсин. Худдики, туз сувда йўқолганидек».

Усмонхон АЛИМОВнинг
“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мўъжизалари” китобидан
Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган