Дунё янгиликлари

Коронавирусни 25 секундда йўқ қилиш усули топилди

Чоп этилди Iyun 27, 2020 Коронавирусни 25 секундда йўқ қилиш усули топилдиda fikr bildirishni o'chirish

АҚШнинг Бостон университети юқумли касалликлар миллий лабораторияси олимлари Signify компанияси билан ҳамкорликда коронавирус инфекциясини 25 сонияда йўқ қилишнинг янги услубини аниқлашди. Бу ҳақда «Российская газета» манбаси хабар берди.

Қайд этилишича, махсус чироқ(лампа)лардан тараладиган ультрабинафша нурланиш SARS-CoV-2 вирусини самарали фаолсизлантиради.  Гап шундаки, мутахассислар вирус билан зарарлантирилган материалга ультрабинафша нурлар билан турли дозаларда ишлов бериб кўришди. Маълум бўлишича, 5 мегажоуллик дозалашда вируснинг бир метр квадрат майдонда тарқалиш хавфи 99 фоизга камайиб кетган. Бу кўрсаткич 22 мегажоулгача кўтарилганда эса, “тождор ёв” 25 секундда деярли тўлиқ йўқ бўлиб кетган.