Пазандалик

Нонуштага творогли ҳиндча нон пишириб кўринг

Чоп этилди Iyun 27, 2020 Нонуштага творогли ҳиндча нон пишириб кўрингda fikr bildirishni o'chirish

Наан — ҳинд ошхонасига мансуб кулчалар бў​либ, унинг ўзини тушликка соус билан қўшиб истеъмол қилиш мумкин.

Қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:

  • Ун — 360 гр
  • Сув — 240 мл
  • Ўсимлик ёғи — 45 мл
  • Хамиртуруш —чой қошиқ
  • Шакар — 1 ош қошиқ
  • Туз — 1 чой қошиқ

«Начинка» учун:

  • Творог — 300 гр
  • Тузланган пишлоқ — 100 гр
  • Ширин булғор қалампири — 1 дона
  • Зира — 1 чой қошиқ
  • Майдаланган қизил қалампир, туз
  • Кашнич

Тайёрланиш жараёни:

  • Юқорида хамир учун таъкидланган маҳсулотларни қўшиб хамир қоринг.
  • Устини ёпиб, ярим соат тиндиринг.
  • Творогга қирғичдан чиқарилган пишлоқни қўшинг.
  • «Начинка» учун саналган бошқа маҳсулотларни ҳам қўшиб аралаштиринг.
  • Хамирни 6-8 бўлакка бўлиб, устидан ун сепинг.
  • Ҳар бир хамир бўлагини юпқа қилиб ёйиб чиқинг.
  • Устига 2 ош қошиқ «начинка» солинг.
  • Хамир четларини бирлаштириб устини ёпинг.
  • Қопча шаклига келган хамирларни ўқлов ёрдамида диаметри 8-10 сантиметр диск шаклида ёйинг.
  • Нонларни ҳар икки тарафи қизаргунча сариёғда қовуриб олинг.
  • Наанлар тайёр, кўкатлар, сметана ёки йогурт билан қўшиб дастурхонга тортишингиз мумкин.

Ёқимли иштаҳа!

Узум уз!