Биласизми?!
Гарвард университети талабаларини руҳлантириш учун нималар дейди?
Марҳамат, буларнинг баъзилари билан танишамиз:
– Ўқи, албатта, фойдаси тегади!
– Ҳозир ухласанг, албатта, орзуларингни тушингда кўрасан. Агар уйқунинг ўрнига ўқишни танласанг, орзуларингни ҳаётда кўрасан.
– Қачонки сен ҳаммасига жуда кеч бўлди деб ўйласанг, аслида ҳали эрта бўлади.
– Ўқиш азоби — вақтинчалик, билимсизлик азоби — абадий.
– Ўқиш бу — вақт сарфлаш эмас, ўқиш — ҳаракат қилиш.
– Ҳаёт фақат ўқишдан иборат эмас. Ҳаётнинг мана шу қисмини ҳам босиб ўта олмасанг, нимага ҳам қодир бўла олардинг?
– Қийинчилик ва тинимсиз ҳаракатдан роҳатлан.
– Кимки ҳаммасини вақтли қилса, ўзининг муваффақиятидан чинакам роҳатлана олади.
– Ҳаммасига улгуриш имконияти барчага берилмаган, лекин муваффақият ўз устида ишловчи ва муаммоларни тезда ҳал қиладиганларга келади.
– Вақт учади. Ҳозирги сўлагинг эртага кўз ёши бўлади.
– Агар бугун пиёда юришни хоҳламасанг, эртага югуришга мажбур бўласан.
– Келажаги учун нимадир қиладиган одам реалистдир.
– Сенинг топадиган пулинг – олган билиминг даражасига пропорционал.
– Бугун ҳеч қачон қайтиб келмайди.
– Ҳозир ҳатто душманларинг очларча китобларни варақламоқда.
– Қийинчиликларсиз мақсадга етиб бўлмайди.