Дунё янгиликлари

Дунёда коронавирус: 10 миллиондан ортиқ одам касалланган, 500 мингдан ошиғи вафот этган

Чоп этилди Iyun 28, 2020 Дунёда коронавирус: 10 миллиондан ортиқ одам касалланган, 500 мингдан ошиғи вафот этганda fikr bildirishni o'chirish

Worldometer порталининг охирги маълумотларига кўра, айни вақтда дунёда вирус 10,081 млндан кўпроқ кишида аниқланган. Уларнинг 501 мингдан кўпроғи вафот этган.

Коронавирусга чалиниш ва ундан ўлим ҳолатлари бўйича АҚШ дунёда 1-ўринда турибди – 2,596 млн касалланган ва 128 мингдан кўпроқ ўлим. Кейинги ўринни 1,315 млн касалланган ва 57 мингдан кўпроқ ўлим ҳолати билан Бразилия эгалламоқда. Касалланишлар сони бўйича 3-ўринни Россия 627 мингдан кўпроқ ҳолат билан эгалламоқда.

Портал маълумотларига кўра, дунёда коронавирусдан ўлим даражаси 1 млн кишидан 64,2 нафарга, АҚШда 387 нафарга, Бразилияда эса 269 нафарга етди.