Дунё янгиликлари

Депутатлар коронавирус сабабли йиғилишларда қатнашишдан бош тортмоқда

Чоп этилди Iyun 29, 2020 Депутатлар коронавирус сабабли йиғилишларда қатнашишдан бош тортмоқдаda fikr bildirishni o'chirish

Ироқ парламенти депутатлари коронавирусга чалиниш қўрқуви остида парламент йиғилишларида иштирок этишдан бош тортмоқда. Бу ҳақда Shafaq ахборот агентлиги парламентдаги манбага таяниб хабар берди.

“Айни вақтда йиғилишлар ўтказилиши тиклангани ёки чақиртирилганининг бирорта аломати йўқ. Парламент аъзолари коронавирусга чалинишдан қўрқиб палата йиғилишларига келишмаяпти”, деб маълум қилган манба.

Унинг таъкидлашича, 30 дан ортиқ депутат коронавирусга чалинган, улардан баъзилари даволанишда. Шу сабабли парламент йиғилишларини видеоформат шаклида ўтказиш режаси ишлаб чиқилмоқда.

Охирги маълумотларга кўра, Ироқда коронавирусга чалинганлар сони 45 мингдан, вафот этганлар сони 1,7 мингдан кўпроқни ташкил қилмоқда. Ироқ соғлиқни сақлаш вазирлиги аввалроқ мамлакат коронавирусга чалинишнинг энг юқори даражасига чиқаётанини маълум қилган. Ироқда коронавирус сабабли киритилган комендантлик соати амал қилиши давом этмоқда, ички ва халқаро авиаалоқа ҳамда таълим муассасалари фаолияти тўхтатилган.