Пазандалик

Қуймоқдан шоколадли ширинлик рецепти

Чоп этилди Iyun 29, 2020 Қуймоқдан шоколадли ширинлик рецептиda fikr bildirishni o'chirish

Ушбу ширинликни яхна ҳолида истеъмол қилиш тавсия қилинади.

Қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:

  • тухум — 2 дона;
  • ун — 30 гр;
  • какао — 10 гр;
  • кефир ёки қатиқ — 160 мл;
  • «разрихлитель» — 1 чой қошиқ;
  • сув — 50 мл;
  • шакар — 40 гр;
  • сут — 30 мл;
  • тухум сариғи — 1 дона.
  • жўхори крахмали — 20 гр.

Тайёрланиш жараёни:

  • Тухумни чақиб, туз ва шакар билан аралаштиринг.
  • Кефирга «разрихлитель» қўшиб идишга солинг.
  • Ун, какао ва охирида сув қўшиб, аралаштиришда давом этинг.
  • Аралашмани товада пишириб олинг.
  • Крем учун сутга крахмал, шакар ва тухум сариғини қўшиб, ўртача оловга қўйиб пиширинг.
  • Қуюқлашмагунича аралаштиришдан тўхтаманг.
  • Қуймоқларга крем суртиб, устма-уст тахлаб чиқинг.
  • Рулет шаклида ўранг.
  • Рулетни қандолат целлофанига ўраб, бир кеча музлаткичга қўйинг.

Ёқимли иштаҳа!

Узум уз!