Оила

Дуоларда ота-онамизни унутмайлик

Чоп этилди Iyun 30, 2020 Дуоларда ота-онамизни унутмайликda fikr bildirishni o'chirish

Бир шайхнинг ҳузурига шогирдларидан бири келиб:

— Устоз, дуоларим қабул бўлмаяпти, нега шундай бўляпти экан? — деб сўради… Шайх:

— Ота-онанг борми? — деб сўради.

Шогирд:

— Ҳа бор, Аллоҳга шукр ота-онам тирик, ҳаёт…

Шайх кулиб:

— Мен сендан “Ота-онанг тирикми?” деб сўрамадим. “Қилаётган дуоларингда ота-онанг ҳам борми?” деб сўрадим, ­­— деди.

Шогирд бошини эгиб:

— Йўқ, ота-онамни дуоларимда зикр қилмас эканман, — деди ва нима учун дуолари ижобат бўлмаётганини англаб, шайхнинг ҳузуридан бошини эгиб чиқиб кетди.