Дунё янгиликлари

Коронавирус мутацияга учрамаган

Чоп этилди Iyul 1, 2020 Коронавирус мутацияга учрамаганda fikr bildirishni o'chirish

Янги коронавируснинг глобал мониторинги вирус мутацияга учрамаганлигини кўрсатди. Бу вакцинани ўрганиш ва ишлаб чиқиш учун яхши белгидир.

Бу ҳақда Хитой Касалликларни назорат қилиш ва профилактикаси марказининг бош эпидемиологи Ву Цзунью маълум қилди, деб ёзади “Global Times” нашри.

Мутахассиснинг қайд этишича, дунё бўйича CОVID-19 касалланганлар сони 10 миллиондан, ўлим даражаси эса 500.000 дан ошганлиги билан ҳали юқори чўққисига чиқмаган ва яқин келажакда ўсишда давом этади.

“Бу рақамнинг 10 миллиондан 20 миллионга кўпайиши учун талаб қилинадиган вақт янада қисқармоқда, чунки аксарият давлатлар эпидемияни олдини олиш бўйича самарали ҳаракатларни амалга оширмаган, Хитой ва бошқа баъзи давлатлар бундан мустасно”, дейди Бош эпидемилог.

Унинг фикрига кўра, баъзи мамлакатларда вазият назоратдан чиқиб, тобора ёмонлашмоқда.