Дунё янгиликлари

Бугундан Европа 18 мамлакат учун чегараларни очмоқда

Чоп этилди Iyul 1, 2020 Бугундан Европа 18 мамлакат учун чегараларни очмоқдаda fikr bildirishni o'chirish

Европа Иттифоқининг Доимий вакиллар қўмитаси 1 июлдан бошлаб чегараларини очадиган 18 мамлакат рўйхатини эълон қилди.

Бу ҳақда “TASS” Брюсселдаги дипломатик манбага асосланиб хабар бермоқда.

Аммо Россия ва АҚШ учун Европа чегаралари 1 июлдан кейин ҳам ёпиқ қолади. Таъкидланишича, бундай қарор эпидемиологик мезонларга мувофиқ қабул қилинган

“Bloomberg” хабарига кўра, 1 июлдан бошлаб Европа Иттифоқи Канада, Япония, Жанубий Корея учун очилади.

Маълумотларга қараганда, ҳозирда ушбу рўйхатга Хитойни киритиш борасида мунозаралар давом этмоқда.