Мақолалар

Мўмин киши асалари мисоли

Чоп этилди Iyul 1, 2020 Мўмин киши асалари мисолиda fikr bildirishni o'chirish

Мужоҳид (раҳимаҳуллоҳ) деди: “Ибн Умарга Маккадан Мадинага қадар ҳамроҳлик қилиб, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан фақат шу ҳадиснигина ривоят қилганини эшитдим: “Мўминнинг мисоли асалари кабидир. Агар у билан ҳамнишин бўлсанг, нафи тегади, у билан шерик бўлсанг, нафи тегади, маслаҳат олсанг, нафи тегади, ҳамроҳ бўлсанг, нафи тегади. Унинг ҳар бир нарсасидан манфаат етади. Асалари ҳам шундай, унинг ҳар нарсаси фойда”.

 

Абу Абдуллоҳ Ҳаким ТЕРМИЗИЙнинг

“Орифлар тасаллиси” сайланмасидаги «Ал-амсол минал Китоб вас сунна – Қуръон ва суннатдаги мисоллар» асаридан

Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган.

Нашриётдан харид нархи 18000 сўм