Ўзбекистон янгиликлари

“Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди

Чоп этилди Iyul 1, 2020 “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилиндиda fikr bildirishni o'chirish

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитада Конфессиялар кенгашининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди. Тадбирда янги таҳрирдаги «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонун Кенгаш аъзолари томонидан муҳокама қилинди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати хабар берди.

Ушбу Қонун халқаро ҳужжатлар, шу жумладан, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси, Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт, БМТ ва ЕҲХТнинг тегишли норматив ҳужжатларига таянилган ҳолда ишлаб чиқилгани алоҳида қайд этилди.

Тадбир иштирокчилари “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”нинг бешинчи йўналиши, айнан, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш масаласига бағишлангани ҳам уларга кўрсатилаётган юксак эътиборнинг ёрқин намунаси эканини қайд этишди.

Учрашув якунида барча диний конфессия раҳбарларига Конфессиялар кенгаши аъзолиги гувоҳномаси топширилди.