Дунё янгиликлари

Таиландда 36 кундан бери аҳоли орасида коронавирус аниқланмаяпти

Чоп этилди Iyul 2, 2020 Таиландда 36 кундан бери аҳоли орасида коронавирус аниқланмаяптиda fikr bildirishni o'chirish

Таиландда 30 июнь куни хориждан келган икки кишининг коронавирусга чалингани аниқланди. Бу мамлакатда 36 кундан бери аҳоли орасида янги касалланиш ҳоллари кузатилмаяпти.

Таиландаги COVID-19га қарши кураш марказининг матбуот котиби Панпрапа Ёнгтракулнинг маълум қилишича, янги касалланган икки киши Қатардан келган фуқаролар бўлиб, улар мамлакатга кирганидан кейин карантинга олинган.

Ҳозиргача Таиландда 3171 киши коронавирус билан касалланди ва уларнинг 58 таси вафот этди. Бугундан бошлаб Таиландда мактаблар ва барлар очилади ҳамда баъзи хориж давлатлари фуқароларининг мамлакатга киришларига рухсат берилади.