Мақолалар

Башариятнинг энг кучли билим эгаси Эйнштейн эмас

Чоп этилди Iyul 7, 2020 Башариятнинг энг кучли билим эгаси Эйнштейн эмасda fikr bildirishni o'chirish

Биз назарда тутган зот тиббиётни, фалсафани, кимёни, физикани, риёзиётни, геологияни, астрономияни, тарихни, доришуносликни, географияни ва таржимаи ҳол илмини мукаммал билган.

У антропология ва геодезиянинг асосчисидир. У биринчи бўлиб ер ўз ўқи атрофида айланишини айтган. Унинг турли илмларда ёзилган 120 дан ортиқ китоби бор. У энциклопедик олим.

У ҳақда Жорж Сортон ўзининг “Илм муқаддимаси” китобида бундай дейди:

“У ислом буюкларининг энг буюгидир. Дунё олимларининг энг улуғидир”.

Олмониялик шарқшунос Эдуард Захау айтади:

“У тарих билган энг буюк илм эгасидир”.

У эртак эмас. У ­- Абу Райҳон Аҳмад ибн Муҳаммад Берунийдир!