Атлантда тартибсизликлар тўхтамаяпти
АҚШнинг Жоржия штати губернатори Браян Кемп душанба куни Атлантда фавқулодда ҳолат эълон қилиш ҳақида фармон чиқарди. Хабарда айтилишича, бу ерда оммавий тартибсизликлар тўхтамаяпти.
Кемпнинг фармони Жоржия миллий гвардияси ҳарбийларини шаҳарга киритишга изн беради.
Губернаторнинг таъкидлашича, штатда бир неча ҳафтадан буён оммавий тартибсизликлар ва зўравонликлар тўхтамаяпти, аксинча борган сари кучайиб бормоқда. Масалан, ўтган якшанба куни содир этилган отишма оқиатида 30 киши жароҳатланди, улардан беш нафари вафот этган.
«Пойтахтда қонунбузарликлар тўхтатилиши, кўчаларда тартиб ўрнатилиши лозим. Мен фавқулодда ҳолат эълон қилдим ва миллий гвардияни ёрдамга чақирдим, чунки фуқароларимизнинг хавфсизлиги биринчи ўринда туради. Биз штат аҳолисининг ҳаётини ва яшаши учун зарур бўлган бойликларни ҳимоя қилишимиз зарур», – дейилади губернаторнинг тарқатган баёнотида.
Хабарда айтилишича, Атлант шаҳри мери, демократ Киша Ленс Боттомс миллий гвардиядан ёрдам сўрашни хоҳламаган ва унинг ўрнига бу ишни штат губернатори, республикачи Браян Кемп амалга оширган.