Францияда хитойлик жосуслар устидан суд жараёни бошланди
Францияда мамлакатнинг Хитой Халқ Республикасига манфаати учун жосуслик қилган икки фуқароси устидан суд жараёни бошланди.
“REGNUM” хабарига кўра, француз оммавий ахборот воситаларида бу ерда гап мамлакат мудофаа вазирлиги ташқи разведка бошқармасининг собиқ ходимлари Пер-Мари ва Анри ҳақида бораётгани таъкидланмоқда.
Исмлари қисқартирилган ҳолда қайд этилган мазкур шахсларга нисбатан давлат айблови – уларнинг иккиси ҳам хорижий мамлакатга ахборот етказиб тургани ҳамда миллатнинг туб манфаатларига зарар етказганидан иборат.
Айбларига иқрор бўлишса, улар 15 йиллик қамоққа ҳукм қилиниши мумкин. Суд жараёни ёпиқ ҳолда ўтказилиб, 10 июлда якунланади.