7 июлда мамлакатимизнинг 8 ҳудудида 308 та янги ҳолат қайд этилди
ССВ хабарига кўра, 7 июль куни Қорақалпоғистон Республикаси 14 та, Бухоро 15 та, Жиззах 2 та, Навоий 12 та, Сирдарё 15 та, Қашқадарё 2 та, Тошкент вилояти 24 та, Тошкент шаҳрида 189 та ҳамда 35 та карантин муассасаларида жами 308 ҳолатда касаллик қайд этилди.
Шундан 187 нафари карантин муассасаларида, 117 нафари аҳоли орасида, 4 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.
Шу билан бирга, кеча Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Навоий вилоятларда 1 нафардан, жами 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Бундан ташқари, кун давомида Тошкент шаҳри, Қашқадарё, Жиззах ва Бухоро вилоятларидаги тиббиёт муассасаларида жами 121 нафар бемор соғайди.
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 10670 нафар бемордан 6811 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 63 фоизни ташкил этмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3819 нафар бемордан 24 нафари оғир, 13 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 44 713 нафар, стационар карантинда эса 25 032 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.