ЖССТ Хитой ва Мўғулистонда тарқала бошлаган қора ўлат бўйича изоҳ берди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг расмий вакили Маргарет Харрис Хитой ҳамда Мўғулистонда тарқала бошлаган қора ўлат билан боғлиқ ҳолатга изоҳ берди.
ЖССТ аниқланган юқумли касаллик билан боғлиқ вазиятни хавфли деб ҳисобламаяпти ва ташкилот Хитой ҳамда Мўғулистон ҳукумати билан биргаликда эпидемиологик вазиятни кузатиб бормоқда.
«Айни пайтдаги хавф даражасини катта дея олмаймиз. Аммо вазиятни диққат билан кузатишда давом этамиз», дейдиХаррис.
Олдинроқ бир қатор хориж ОАВда Ғарбий Мўғулистонда икки кишида қора ўлат аниқланганлиги ҳақида хабар тарқатилган эди.
Расмийларга кўра, барча зарур чоралар кўрилган, ташвишланишга асос йўқ.