Пазандалик

Микротўлқинли печда пишлоқ ва сметана қўшиб рагу пиширамиз

Чоп этилди Iyul 8, 2020 Микротўлқинли печда пишлоқ ва сметана қўшиб рагу пиширамизda fikr bildirishni o'chirish

Пишлоқ ва сметана қўшиб тайёрланадиган рагу тез тайёрланиши ва енгил ҳазм бўлиши билан ўзига хосдир.

Қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:

  • қовоқча — 1 дона;
  • таъбга кўра туз ва зираворлар;
  • ўсимлик ёғи — 1 ош қошиқ;
  • помидор — 1 дона;
  • пиёз — 1 дона;
  • булғори қалампири — 1 дона;
  • сметана — 100 гр;
  • пишлоқ — 50 гр.

Тайёрланиш жараёни:

  • Қовоқчани думалоқ шаклда тўғранг.
  • Тўғралган қовоқчаларни печга қўйиш учун мўлжалланган идишга солинг. Туз, зиравор сепинг ва ўсимлик ёғи солинг.
  • 10 дақиқага микротўлқинли​ печга қўйинг.
  • Помидор, пиёз ва булғори қалампирини ярим думалоқ шаклда кесинг, қовоқчалар устига теринг ва яна 5 дақиқага печга қўйинг.
  • Майдаланган саримсоқни сметанага аралаштиринг ва қирғичдан чиқарилган пишлоқ қўшинг.
  • Аралашмани сабзавотлар устидан қуйинг ва яна 7 дақиқага печга қўйинг.

Ёқимли иштаҳа!

Узум уз!