Дунё янгиликлари

Донбасс, Абхазия ва Жанубий Осетияни Россия таркибига қўшиш бўйича референдум ўтказиш таклиф этилди

Чоп этилди Iyul 8, 2020 Донбасс, Абхазия ва Жанубий Осетияни Россия таркибига қўшиш бўйича референдум ўтказиш таклиф этилдиda fikr bildirishni o'chirish

«За правду» («Ҳақиқат учун») партияси етакчиси, ёзувчи Захар Прилепин ўзининг сайловолди дастурини эълон қилди, деб хабар бермоқда Meduza.

Унда, жумладан, Россия конституциясига фуқароларнинг 75 фоизи Россияга қўшилиш учун овоз берадиган ҳар қандай ҳудудга киришга имкон берадиган нормани киритиш таклиф этилди.

«Ушбу қоида нафақат собиқ Россия империяси ёки СССР фуқаролари ва ерларига, балки фуқаролари биз билан бир бутун давлатда яшашга тайёр бўлган барча мамлакатларга нисбатан татбиқ этилиши лозим», — дейилади ҳужжатда.

Шу муносабат билан партия Украина шарқидаги Донецк ва Луганск халқ республикалари ва Молдовадаги Приднестровье республикасини дарҳол тан олиш ва референдум натижаларига кўра уларни Россия таркибига қўшиш тарафдори эканлигини билдирди.

Бундан ташқари, «За правду» Абхазия ва Жанубий Осетиянинг ҳам Россия таркибий тузилмаси сифатида қўшилиши учун референдум ўтказиш таклифи билан чиқди.