Африкада COVID-19 билан оғриганлар сони ярим миллиондан ошди
Қитъада қарийб 12 минг киши коронавирусдан вафот этган, деб хабар қилади Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) минтақавий ваколатхонаси.
Ташкилотнинг маълумотларига кўра, Африкада коронавирус инфекциясига йўлиққанлар сони жами 507 минг 187 кишини ташкил этади, 11 минг 959 киши вафот этди.
COVID-19 билан касалланганлар энг кўп ЖАР (215 855) ва Мисрда (77 279) қайд этилмоқда. Ўлим ҳолати Миср (3489), ЖАР (3502) ва Жазоирда кўп (968) кузатилмоқда.