Мақолалар

“Сиз ҳам мендек севсангиз эди…”

Чоп этилди Iyul 10, 2020 “Сиз ҳам мендек севсангиз эди…”da fikr bildirishni o'chirish

Ҳикоя қилинишича, Лайлининг ишқида мажнун бўлган Қайс Лайлининг ити орқасидан эргашиб юрарди. Бир пайт ит намозхонлар олдидан ўтиб кетди. Лайлига етишиш ниятида юрган Қайс ҳам ит ортидан эргашиб, намозхонлар олдидан кесиб ўтди. Вақт ўтиб, Қайс қайтиб ўтаётганида намозхонлар унга:

– Эй Қайс, биз намоз ўқиётганимизда олдимиздан бемалол ўтиб кетавердинг,– дейишди.

У эса:

– Ҳали намоз ўқиётганмидинглар? Аллоҳга қасамки, кўрмай қолибман. Аслида, агар сизлар ҳам мен Лайлини севганим каби Аллоҳни севганларингда эди, менинг ўтганимни кўрмай қолардинглар, – деди.

arabic.uz