Пазандалик

Тушликка озарбайжонча хон-кабоб тайёрлаб кўринг

Чоп этилди Iyul 10, 2020 Тушликка озарбайжонча хон-кабоб тайёрлаб кўрингda fikr bildirishni o'chirish

Хон-кабоб озарбайжон ошхонасининг энг машҳур таомларидан бири ҳисобланади.

Қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:

  • жигар — 250 гр;
  • юпқа қўй ёғи — 120 гр;
  • таъбга кўра туз, мурч;
  • лаваш хамири (бўлмаса шарт эмас);
  • помидор — 2 дона;
  • пиёз — 2 дона.

Тайёрланиш жараёни:

  • Жигарни ювиб, тозалаб тўрт бўлакка, тахминан, 60 граммдан бўлиб чиқинг.
  • Қўй ёғини ювиб, ўртача узунликда тўғранг.
  • Ҳар бир бўлак ичига жигар бўлагини қўйиб чиқинг.
  • Қўрада пишириб олинг.
  • Помидор ва пиёзни йирик шаклда тўғранг.
  • Лаваш хамирини қуруқ товада қиздириб олинг.
  • Ликопчага хамир, пишган жигар ва ёнига сабзавотларни солинг.
  • Кўкатлар билан безанг.

Ёқимли иштаҳа!

Узум уз!