“Бўлмаса сўрама!”
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳунинг аёли, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суюкли қизи, Жаннат аёллари саййидаси Фотимаи Заҳро ранглари оқарган, ҳолдан тойган ҳолда турган эдилар. Аёлини бу ҳолда кўриб хавотирланган ҳазрати Али:
– Фотима, сенга нима бўлди? – деб сўрадилар.
Фотима онамиз:
– Уч кундан буён уйда егулик йўқ, – дедилар.
Али розияллоҳу анҳу:
– Шундай экан, бир оғиз айтсанг бўлмасмиди? – деб таажжуб қилдилар.
Фотима онамиз унга жавобан:
– Тўйимиз куни отам – Аллоҳнинг Расули алайҳиссалом «Эй Фотима! Агар Али бирор нарса топиб келса, егин, бўлмаса, сўрамагин!”, деган эдилар,– дедилар.