Пазандалик

Кечки овқатга қайлали спагетти тайёрланг

Чоп этилди Iyul 13, 2020 Кечки овқатга қайлали спагетти тайёрлангda fikr bildirishni o'chirish

Мазали спагеттини татиб кўриш учун қимматбаҳо италян ресторанига бориш шарт эмас. Уйда қолиб ҳам қойил қолса арзийдиган таом тайёрлаш мумкин.

Қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:

  • Мол гўшти — 500 гр
  • Ўсимлик ёғи — 2 ош қошиқ
  • Пиёз — 1 дона
  • Туз, мурч таъбга кўра
  • Саримсоқ пиёз — 2-3 дона
  • Ун — 1 ош қошиқ
  • Томат пастаси — 1 ош қошиқ
  • Сув — 960 мл
  • Қаймоқ — 40 гр
  • Спагетти хамири — 180 гр
  • Сметана — 100 мл
  • Кўкатлар таъбга кўра

Тайёрланиш жараёни:

  • Гўштни сомонча шаклида тў​ғ​ранг.
  • Ўсимлик ёғи солинган товага пиёз солиб қовуринг, қизарганидан кейин гўштни солинг ва аралаштиринг.
  • Туз, мурч майдаланган саримсоқ қўшинг.
  • Ун, томат пастаси солиб сув ва қаймоқ қўшиб аралаштиринг.
  • Аралашмага спагетти хамирини қўшинг.
  • Това қопқоғини ёпиб 15 дақиқа қайнатинг.
  • Таом иссиқлигида сметана қўшиб аралаштиринг.
  • Спагеттини кўкатлар билан безаб дастурхонга тортинг.

Ёқимли иштаҳа!

Узум уз!