“Moderna” компанияси: 45 кишида коронавирусга қарши кучли иммунитет ҳосил бўлди
“Moderna” компаниясининг COVID-19 профилактикаси учун ишлаб чиқарилган вакцинаси синовдан ўтказилмоқда. Аҳамиятлиси, 45 кишида тадқиқотнинг дастлабки натижаларидаёқ кучли иммунитет ҳосил бўлган. Бу ҳақда “New England Journal of Medicine” нашри хабар берган.
Тадқиқотдаги ҳар бир иштирокчи вакцинанинг меъёрий миқдоридан икки бараварини қабул қилди. 45 мижознинг барчасида вирусдан ҳимояловчи антитаналар вужудга келган.
“Moderna” вакили доктор Тала Закса вакцина самарадорлигини тасдиқловчи кейинги синов жараёнини сабрсизлик билан кутаётганини таъкидлайди. Компания, шунингдек, вакцина хавфсизлигини намоён қилганини қайд этган.