Ўзбекистон янгиликлари

Коронавирусдан соғайганлик кўрсаткичи бўйича рекорд янгиланди

Чоп этилди Iyul 16, 2020 Коронавирусдан соғайганлик кўрсаткичи бўйича рекорд янгиландиda fikr bildirishni o'chirish

2020 йил 15 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 14581 (+115) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 69 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 31 нафари Андижон вилоятида, 15 нафари Сурхондарё вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 135 нафар, Қашқадарё вилоятида 97 нафар, Самарқанд вилоятида 49 нафар, Сурхондарё вилоятида 34 нафар, Жиззах вилоятида 9 нафар ҳамда Фарғона вилоятида 4 нафар, жами 328 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб юртимизда 8655 (+328) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (59 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 5855 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.