Дунё янгиликлари

Дўконларга кириш фақат ниқоблар билан…

Чоп этилди Iyul 16, 2020 Дўконларга кириш фақат ниқоблар билан…da fikr bildirishni o'chirish

Англияда 24 июлдан бошлаб барча дўконларга ниқоб билан кириш талаб этилади. Бу ҳақда Буюк Британия соғлиқни сақлаш вазири Метт Хенкок маълум қилди. Ҳокимият эса барча жамоат жойларида ниқоб тақиб юришни тавсия этмоқда.

Дўкон ходимлари ушбу қоидага риоя қилмаган мижозларга хизмат кўрсатишни рад этиш ҳуқуқига эга бўлиб, истисно ҳолатлар фақат тиббий сабабларга кўра ниқоб тақа олмайдиганлар учун амал қилади. Қоидабузарлар учун 100 фунт жарима белгиланган.

Олимлар эса керакли амалий чоралар қўлланилмаса, коронавирус эпидемиясининг иккинчи тўлқини яна 120 минг британияликни ҳаётдан олиб кетиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантиришди. Ваҳоланки, Буюк Британияда 45 мингга яқин киши “Covid-19” дан вафот этган бўлиб, бу Европадаги энг юқори кўрсаткичдир.

Қайд этилишича, август ойида март ойидан буён ташрифлар учун ёпилган Лондоннинг айрим машҳур музейлари яна очилади.