Пазандалик

Товуқ гўшти ва гуручдан мазали шўрва пиширамиз

Чоп этилди Iyul 16, 2020 Товуқ гўшти ва гуручдан мазали шўрва пиширамизda fikr bildirishni o'chirish

Ушбу таом бир зумда тайёрланиши, енгил ҳазм бўлиши билан ўзига хос ҳисобланади.

Керакли маҳсулотлар:

  • Товуқ гўшти — 150-200 гр
  • Сув —1200 мл
  • Туз таъбга кўра
  • Пиёз — 1 дона
  • Ўсимлик ёғи — 2 ош қошиқ
  • Картошка — 3 дона
  • Гуруч — 2 қошиқ
  • Сабзи — 1 дона
  • Кўкатлар таъбга кўра

Тайёрланиш жараёни:

  • Товуқни тузли сувга солиб, 20 дақиқа давомида қайнатиб олинг.
  • Гўшт пишганидан кейин олиб, бўлакларга бўлинг.
  • Пиёзни ўртача қалинликда тўғранг ва товада қовуриб олинг.
  • Картошка ва сабзини «кубик» шаклида тўғраб, ювилган гуруч билан бирга қайнаб турган бульонга солинг.
  • Картошка пишганидан кейин товуқ гўштини ва қовурилган пиёзни солинг, кўкат қўшинг.
  • Таом ёнига нонни қиздириб, сабзавотлардан енгил салат тайёрлаб дастурхонга тортиш тавсия қилинади.

Шўрва тайёр, ёқимли иштаҳа!

Узум уз!