“Жазо”
Эр ишдан келиб, аёлига жаҳл билан деди:
— Онасии, сен жазога лойиқ иш қилдинг!
Аёл ҳайрон бўлиб, қўрқувда секингина деди:
— Ассалому алайкум, бегим. Сизни норози қиладиган иш қилдимми?..
— Ҳа, сени жазолашга мажбурман. Мана бу жазонинг бир қисми, ҳар куни қўлингга бир маҳал бўлса-да олишга мажбурсан! — деди жаҳл билан эр ва аёлининг қўлига, чиройли ўралган қутичани тутқазди.
Аёл секингина қутичани очди, қутидаги жазони кўриб, кўзлари бахтдан чарақлаб кетди.
— Бу эса, энг олий жазо! Ол!
— Бегиим…
— Жим, мен билан боришга мажбурсан!
Эрининг олий жазосини кўрган аёл, кўзларида ёш билан: “Алҳамдулиллаҳ, Аллоҳим, марҳаматингнинг чеки йўқ. Ўзингга шукр!” деб йиғлаб юборди.
Эрининг энг олий жазоси — ҳар бир мўминнинг орзуси, ҳаж сафарига бориш учун самолётга чипта, жазонинг бир қисми эса муқаддас Қуръони карим эди.
Барчамизга ҳаж сафарларига бориш насиб этсин…