Менинг тўрт куним бор
Халил ибн Аҳмад айтади: Менинг тўрт куним бор.
1. Кўчага чиқиб, ўзимдан илмлироққа йўлиққан куним ундан ниманидир ўрганаман. Бу менинг фойда топган, ўлжани қўлга киритган куним.
2. Кўчага чиқиб, ўзимдан илмсизроққа йўлиққан куним унга ниманидир ўргатаман. Бу менинг савоб ишлаган куним.
3. Кўчага чиқиб, илм бобида ўз тенгқуримга йўлиққан куним у билан бирга дарс қиламан. Бу менинг сабоғимни пишитган куним.
4. Кўчага чиқиб, ўзи илмсиз-у, лекин ўзини мендан кўра илмлироқ ҳисоблайдиган кишига йўлиққан куним у билан гаплашмай қўя қоламан. Бу менинг дам олиш куним.
Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси