Жанубий Америкада карантинни бузганлар ўлдирилмоқда
Колумбияда коронавирус билан касалланган одамлар сони кўпайиб кетгани сабабли карантин қоидаларини бузганлар ўлдиришмоқда. Бу ҳақда Daily Mail ёзмоқда.
Жанубий Aмерика мамлакатининг 32 штатидан камида 11 тасида маҳаллий қуролли гуруҳлар аҳолининг инфекцияни тарқалишига қарши кураш доирасида ўрнатилган чекловларга риоя қилишларини кузатишни бошладилар. Улар кўпинча ўзлари назорат қиладиган ҳудудларда ҳукумат томонидан қабул қилинганидан кўра янада қаттиқроқ чеклов чораларини қўллашади.
Масалан, баъзи ҳудудларда тўдалар маҳаллий вақт билан соат 17: 00да иш бошлаган комендантлик соати туздилар. Шунингдек, баъзи жойларда, улар барча маҳаллий аҳолига уйларини тарк этишни тақиқлайди, озиқ-овқат дўконлари ва дорихоналарда ишлайдиганлар бундан мустасно, баъзи ҳолларда тақиқ касалхоналарга ташриф буюриш учун ҳам амал қилади. Бундан ташқари, картел аъзолари фуқароларнинг ҳаракатланишини аҳоли пунктлари орасидаги йўлларни тўсиб қўйиш билан чеклайди ва коронавирус билан касалланганликда гумон қилинганлар, аксинча, минтақани тарк этишга мажбур бўлишади.
WhatsApp мессенжерида юборилган варақалар ёки хабарлардан фойдаланиб, маҳаллий аҳолига ўрнатилган қоидалар ҳақида маълумот берилади. Шу билан бирга, қоидабузарларга зўравонлик билан таҳдид қилинмоқда. Daily Mail хабарига кўра, сўнгги ойларда тўда аъзолари чекловларга риоя қилишдан бош тортган камида тўққиз кишини ўлдирган. Масалан, Колумбия жануби-ғарбий қисмида паркда сайр қилгани учун уч киши ҳалок бўлди. Шунингдек, Венесуеладан келган уяли телефонларни таъмирлаш устахонасида алкоголли ичимликлар ичган икки муҳожир ҳам ўлдирилган.
Марказий ва Лотин Aмерикасидаги “Human Rights Watch” нодавлат ташкилотининг директори Жозе Мигел Виванчонинг нашрга тушунтиришича, бир томондан қуролли гуруҳларнинг бундай ҳаракатлари пандемия шароитида мамлакатда тартибни кучайтириш ва қонунийлаштириш истаги билан изоҳланади. Бошқа томондан, экспертнинг фикрига кўра, кўплаб гуруҳлар ўз минтақаларида коронавирус тарқалишидан қўрқишади, чунки кўп жойлардаги касалхоналар жиддий касалларга ёрдам беришга қодир эмаслар.
Сўнгги маълумотларга кўра, Колумбияда 165 мингдан ортиқ коронавирус инфекцияси қайд этилган. Шу билан бирга, 5814 та бемор вафот этган.