2021 йил энг кўп сайёҳ бориши кутилаётган йўналишлар маълум қилинди
БАА келгуси йил энг кўп сайёҳ бориши кутилаётган йўналишга айланиши мумкин.
“Lonely Planet” нашрининг ёзишича, 2021 йилнинг энг кўп сайёҳ бориши кутилаётган дам олиш масканларини хариталаш учун мавжуд қидирув тизимларининг маълумотларидан фойдаланган Швейцариянинг энг йирик сайёҳлик компанияси экспертлари 131 мамлакат фойдаланувчиларнинг бўлажак таътиллари ҳақидаги сўровларни таҳлил қилишган.
Натижада, масалан, америкалик ҳамда канадаликларнинг Японияга, русларнинг эса Мексикага саёҳат қилишни хоҳлаётганлиги маълум бўлган.
Шунингдек, европаликлар Малдив ороллари бўйлаб саёҳатни интиқлик билан кутишмоқда. Перу эса Жанубий америкаликлар учун энг талабгир жой сифатида қайд этилмоқда. Австралияликлар эса ўз диққатларини Фиджи оролларига қаратишмоқда.
Глобал харитада БААдан кейинги энг кўп сайёҳ бориши кутилаётган йўналишлар рўйхатида Қатар, Канада, АҚШ ҳамда Миср жой олган.