Оила

АЁЛНИНГ ЭРИНИ РАШК ҚИЛИШИ…

Чоп этилди Iyul 20, 2020 АЁЛНИНГ ЭРИНИ РАШК ҚИЛИШИ…da fikr bildirishni o'chirish

Аёлнинг ўз эрини рашк қилиши табиий ҳол, муҳаббатдан нишона бўлиши ҳам бор ва бу меъёрда бўлса, зарари йўқ. Ундаги бу ҳолни тушуниш ҳам эркакликнинг камолотидан ҳисобланади.

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжалари Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинадики, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир кеча унинг ҳузуридан ташқари чиқибдилар. У айтади:

«Мен у зотга рашк қилиб қолдим. У зот келиб, менинг нима қилаётганимни кўриб: «Сенга нима бўлди, эй Оиша? Рашк қилдингми?» дедилар. Мен эса: «Мендек одам сиздек зотга рашк қилмасинми?» дедим» (Имом Муслим ривояти).

islomobod.uz