Дунё янгиликлари

Саудия Қурбон ҳайити байрам кунини эълон қилди

Чоп этилди Iyul 21, 2020 Саудия Қурбон ҳайити байрам кунини эълон қилдиda fikr bildirishni o'chirish

20 июль куни Саудия Арабистони Тумайр, Судайр ва бошқа минтақаларда Зулҳижжа ойини кўриш учун астроном олимлари ҳилолни кузатдилар.

Бироқ Зулҳижжа ойи ҳилолини кўриш имкони бўлмади. Шунга мувофиқ, Саудия Арабистони Олий Маҳкамаси эртага, 2020 йил 21 июль, сешанба куни 1441 ҳижрий йил Зулқаъда ойининг охирги – 30 куни бўлиб, индинга, 2020 йил 22 июль, чоршанба кунидан Зулҳижжа ойи бошланишини маълум қилди.

2020 йил 30 июль, куни ҳожилар Арафотда туради.

Маълумки, бу йил фақат Саудия Арабистони маҳаллий фуқаролари ҳамда ва ўша ҳудудда бўлиб турган хорижликларгина ҳаж қилади, четдан ҳожилар бормайди.

Арафотда туриш Зулҳижжанинг 9-куни бўлиб, ўша кунда кимда-ким рўза тутса бир йил олдинги ва кейинги гуноҳларига каффорат бўлади, дейилади ҳадисларда.

Юқоридаги ҳисоб-китобга кўра, Зулҳижжанинг 10-куни 2020 йил 31 июлга тўғри келаётгани боис Ислом оламидаги энг улуғ байрам – Ийдул-Адҳо, яъни Қурбон Ҳайит байрами 31 июль жума куни нишонланиши режалаштирилмоқда.

Islom.uz