Пандемия: 27 мамлакатга озиқ-овқат инқирози хавф солмоқда
БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ҳамда Жаҳон озиқ-овқат дастури (WFP) янги ҳисоботда пандемия туфайли озиқ-овқат инқирози хавфи остида турган 27 мамлакатни маълум қилди.
Ҳисоботга кўра, COVID-19 пандемияси ушбу мамлакатларда аллақачон мавжуд бўлган очарчилик омилларининг кучайишига таъсир кўрсатган. Ушбу рўйхатга турли минтақалардаги давлатлар китилган: Осиё, Марказий Америка, Яқин Шарқ ҳамда Африкадан Афғонистон, Бангладеш, Эфиопия, Гаити, Сьерра-Леоне, Сомали, Яман ва Зимбабве каби.
FAO бош директори Цюй Дунъюнинг қайд этишича, ушбу мамлакатлар ўтмишдаги иқтисодий инқирозлар, беқарорлик ва ишончсизлик, экстремал иқлим ҳодисалари ва ўсимлик зараркунандалари ҳамда касалликлар каби турли хил зарбалар, шунигдек, стресслар туфайли юқори даражадаги озиқ-овқат хавфсизлиги ва қаттиқ очликдан азият чекиб келишмоқда.
“Эндиликда эса улар COVID-19 сабаб янаям танг аҳволга тушиб қолишган”, дейди у.
Пресс-релизда таъкидланишича, коронавируснинг озиқ-овқат етишмовчилигини келтириб чиқарадиган тўртта асосий сабаби мавжуд ва булар кўплаб қайноқ нуқталарда озиқ-овқат нархларининг кўтарилиши шароитида бандлик ва даромаднинг пасайиши; пандемия таъсирига қарши курашиш билан боғлиқ танаффуслар; давлат даромадларининг кескин пасайиши, шунингдек, сиёсий беқарорликдир.
Ушбу тенденцияларга қарши курашиш учун FAO бугун БМТнинг COVID-19 пандемиясида даврида глобал инсонпарварлик ёрдами режаси доирасида 428,5 миллион долларгача бўлган ёрдамни эълон қилди.