ҲАМДАРДЛИК
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг “Мовароуннаҳр” нашриёти жамоаси нашриёт ходими Толибжон НИЗОМОВга волидаи муҳтарамалари
ХОСИЯТ ҳожи онанинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.
Аллоҳ таоло охират сафарига кузатилган марҳума онахоннинг барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин.
Ҳақ таоло марҳума онамизнинг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларга ажру мукофотлар ато этсин.
Жаноза намози бугун соат 16.00 да Навоий вилоятининг Хатирчи тумани Сангижумон қишлоғида ўқилади.
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.