Дунё янгиликлари

Коронавирусга қарши оммавий эмлаш вақти эълон қилинди

Чоп этилди Iyul 22, 2020 Коронавирусга қарши оммавий эмлаш вақти эълон қилиндиda fikr bildirishni o'chirish

COVID-19га қарши оммавий эмлаш 2021 йилнинг ўрталарида бошланиши мумкин. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари ўринбосари Сумия Сваминатан маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирда 20 дан ортиқ вакциналар клиник синовлардан ўтказилмоқда. Уларнинг баъзилари ўз самарасини кўрсатмоқда. 2021 йилнинг бошига қадар кутилган натижаларни қўлга киритиш мумкин.

Аввалроқ, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти COVID-19га қарши вакцинани биринчи бўлиб кимлар олишини айтганди. Биринчи даражали гуруҳларга пандемияга қарши курашнинг бошида турган одамлар киради: тез ёрдам машиналари ҳайдовчилари, тез тиббий ёрдам бригадалари аъзолари ва бошқа соғлиқни сақлаш ходимлари. Шунингдек, гипертония, қандли диабет каби касалликларга чалинган кекса одамлар ҳам биринчилардан бўлиб эмланиши лозим деб ҳисобланмоқда.

«Worldometer» маълумотларига кўра (21.07.2020, 23:50), жаҳонда коронавирусга чалинганлар сони 14 973 215 нафарга етди, вафот этганлар — 615 939 нафар, соғайганлар — 8 991 795 нафар.