Саломатлик

Нейробиологлар қаҳва ва шоколад саратоннинг олдини олиб, мия фаолиятини яхшилашини аниқлади

Чоп этилди Iyul 22, 2020 Нейробиологлар қаҳва ва шоколад саратоннинг олдини олиб, мия фаолиятини яхшилашини аниқладиda fikr bildirishni o'chirish

АҚШ ва Япониянинг нуфузли университети олимлари, миянинг тонусда бўлиши ва бир қатор касалликларга чалинишнинг олдини олиш учун қаҳва ичиш ва шоколад ейиш керак деган хулосага келди.

Таъкидланишича, нейробиологлар қаҳва ва таркибида кофеин бўлган маҳсулотлар мия фаолиятига қандай таъсир ўтказишини ўрганиб, қаҳва ичиш шунчаки фойда эмас, балки маълум босқичда зарур деган фикрга тўхталган. Қариш муаммолари бўйича Миллий институт ва Жонс Ҳопкинс университети (АҚШ) томонидан ҳамкорликда ўтказилган тадқиқотда олимлар метилксантин — қаҳва, какао, шоколад ва чой таркибидаги органик бирикмаларни ўрганган.

Тадқиқотда, ушбу маҳсулотлар нейрон тармоқлари фаолиятига ижобий таъсир кўрсатиши, шунингдек, инсульт, Алцгеймер ва Паркинсон касалликларига чалинишдан сақлаши мумкин эканлиги аниқланган. World Journal of Surgical Oncology’да ёзилишича, ўтказилган 11 йирик тадқиқот натижасига кўра, кофеин нафақат Алцгеймер касаллиги балки, мия саратонининг ҳам олдини олиш мумкин.

Япониянинг Окаяма университети олимлари эса қаҳва таркибидаги қатор компонентлар, мия глиал ҳужайраларининг антиоксидантлик хусусиятини кучайтириб, унинг фаоли ишлашига олиб келади деган хулосага келган.