Арман миллатчилари Лос-Анжелесда озарбайжонликлар билан тўқнашган: жабрланганлар бор
Озарбайжоннинг АҚШдаги элчихонаси маълум қилишича, сешанба куни Арманистоннинг “Дашнаксутюн” радикал партияси вакиллари Озарбайжоннинг Лос-Анжелесдаги Бош консуллиги биноси олдида тартибсизликларни уюштирган.
“21-июл куни Лос-Анжелесда яшовчи арман дашноқлари Озарбайжоннинг Лос-Анжелесдаги Бош консуллиги биносини ўраб олишди ва тажовузкор ва провокацион шиорлар билан мамлакатимизга қарши норозилик акциясини ўтказишга ҳаракат қилишди. Калифорниядаги Озарбайжон жамоатчилиги юзлаб арманларга қаршилик кўрсатди ва уларнинг фитнасини олдини олдилар”, дейилади ҳисоботда.
Дипломатик ваколатхонага кўра, дашноқлар озарбайжонларга ҳужум қилишга ҳаракат қилишган. “Полиция бўлинмаси озарбайжонликларни арманларнинг ҳужумларидан ҳимоя қилишга ҳаракат қилди. Тўқнашув пайтида етти озарбайжонлик, шу жумладан бир аёл турли даражада тан жароҳатлари олган, бир полициячи бошидан яраланган. Жабрланганларнинг тўрт нафари касалхоналарга ётқизилган “, дейилади хабарда.
Бош консул Насими Агаев Лос-Анжелес полиция бошқармаси бошлиғи Мишел Мур билан боғланиб, полиция озарбайжонларнинг хавфсизлигини тўлиқ таъминлай олмаслигидан норозилигини билдирди. Бунга жавобан Мур ушбу воқеа учун узр сўради ва муаммо жиддий ўрганилишини ва махсус тергов гуруҳи тузилишини таъкидлади.
Элчихона тергов гуруҳи тузилганлигини ва тергов олиб борилаётганини хабар қилмоқда. “Бош консул бу масалани Лос-Анжелес мэри ва бошқа расмийлар билан бирга кўтариб, айбдорларни зудлик билан аниқлаш ва уларни жавобгарликка тортиш учун тегишли чоралар кўрилишини талаб қилди”, – дея таъкидлайди дипломатик ваколатхона.