Саратон пайдо бўлишини тўрт йил олдин аниқлай оладиган тест яратилди
АҚШ ва Хитой олимлари биринчи аломатлар пайдо бўлишидан тўрт йил олдин қон таҳлилидан фойдаланиб саратоннинг беш шаклини аниқлай оладиган тест таҳлилини ишлаб чиқишди.
“Nature Communications” журналининг ёзишича, “PanSeer” номланган ушбу тест ёрдамида ошқозон, қизилўнгач, ўпка ва жигар ва колоректал саратон (тўғри ичак саратони)ини эрта босқичларда аниқлаш мумкин.
Хитойнинг Фудан университети мутахассислари ушбу усулни яратиш учун 2007 йилдан 2017 йил давомида тадқиқот ўтказилган. Улар 120 мингдан ортиқ кишининг қон намуналарини ўрганиб боришган. Ўн йил давомида барча иштирокчилар мунтазам равишда қон таҳлилини ўтказилган ва 1,6 миллиондан ортиқ намуналар йиғилган ва ўрганилган.
Бу амалиёт олимларга қондаги саратон касаллигининг эрта ривожланиш белгиларини аниқлашга ва улар асосида тест ишлаб чиқишга имкон берган.
Натижада, янги усул фақат бир йилдан тўрт йилгача ташхис қўйилган одамларнинг 91 фоизида саратон касаллигини аниқлаган.
Муаллифларнинг таъкидлашича, “PanSeer” онкологияни дастлабки босқичларда аниқлаш учун самарали ҳисобланиб, бу муваффақиятли даволаш учун жуда муҳимдир.
«Мақсад — ҳар йили тиббий кўрикдан ўтказиш жараёнида мунтазам равишда қон текшируви учун тестдан фойдаланиш», дейди Калифорния университети профессори Кун Чжан.