Бу мультфильмдан сўнг 700 бола касалхонага тушган
1997 йилниг 16 декабрида Япония телевидениеси орқали “Покемон” мультсериали намойиш этилади. Ушбу фильмда Пикачунинг шиддатли ҳужуми ёрқин қизил ва кўк чарақлаган ранглардаги кадрларда ифода этилади. Бу кадрлар кўплаб болаларда оғриқли яъни тутқатоқни эслатувчи реакцияни келтириб чиқаради ва шу мультфиьм намойишидан сўнг 700 бола касалхонага ётқизилади.
Касаллангани ҳақида кўплаб бола шикоят қилган, бироқ шифокорлар бу симптомларни кўрсатувни ўзидан кейин пайдо бўлмаганини балки унинг атрофида бўлган оммавий васваса (истерика)сабаб деб ҳисоблашган. Ҳаттоки касалхонага ётқизилган болалар орасидан мактабга бормаслик учун ўзини касалликка солганлар ҳам бўлган, дейди “hudud24.uz“.
Қайси мамлакатда ўликлар ассоциацияси борлигини биласизми?
Аҳолиси зич жойлашган Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида яшовчи деҳқон Лал Бихари 1976 йилда кредит олишни расмийлаштириш мақсадида ҳужжатларини тўплаётганида расмий маълумотларда унинг вафот этганлиги қайд этилганини билиб қолди.
Маълум бўлишича, унинг тоғаси ўз жиянининг ерини ўзлаштириб олиш учун амалдорларга пора беради. Ва улар Бихарини қоғозда “ўлган”лигини расмийлаштириб беришади. Яқиндагина “ўлган”лигини билган Бихари тушкунликка тушмасдан ўзига нормал мақомни қайтариш мақсадида кураша бошлади ва ниҳоят 1994 йилдагина у ўзининг “тирик” эканлиглиги ҳақидаги мақомини тиклади. Лал Бихари тириклар сафига қайтганидан кейин у ўзи каби ҳолатга тушиб қолган бошқа ҳиндистонликларга ёрдам бериш мақсадида Ўлган кишилар ассоциациясини тузади. кейинчалик бундай инсонлар бир қанча эканлиги маълум бўлди.
Япон тилида “мен” ва “сен” сўзини англатувчи нечта сўз борлигини биласизми?
Япон тилида одат бўлиб қолган олмошлар йўқ, “мен” ёки “сен” тушунчаларини суҳбат мавзусидан ва суҳбатдошингизни ижтимоий мақоми, жинси, ёшидан келиб чиқиб турли ўнта усуллар билан ифодалашингиз мумкин. Масалан, расман “мен” ҳар иккала жинс учун ҳам “ватаси” деган маънони англатади, норасман ҳолатда эса эркак “орэ” деган сўзни қўллайди, аёл – “атай”, ўсмир қизча – “ути”. Мураккаб япон одоб-ахлоқ қоидалари нафақат олмошларни тўғри талаффуз қилиш билан чекланмасдан, балки феълнинг мулойим шакли, алоҳида сифат ва олд қўшимчасига эътибор беришни ҳам талаб этади.
Қайси мамлакатда лицензияга эга бўлган уқаловчи фақат кўзи ожиз бўлиши мумкин?
Жанубий Корея давлатида фақатгина кўзи ожизларгина уқаловчи лицензияси мақомини олишлари мумкин. Кўра оладиганлар эса лицензиясиз уқалашни таклиф этишади, бу, ўз навбатида, улар учун катта жаримага сабаб бўлади. Шунинг учун Жанубий Кореяда ушбу қонунни бекор этилишини талаб қилишган. Бироқ Корея суди бу қонунни бекор қилишга шошилгани йўқ. 1913 йилдаёқ японлар колонияси бошлиғи кўзи ожизларни иш билан таъминлаш мақсадида, ўзлари ишлаб пул топишлари учун ушбу тартибни жорий йилган экан.
aniq.uz